Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим ҳудудларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади
Мирзо Улуғбек тумани Тоҳир Малик ва Тинчлик кўчасидан ўтган ер ости газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилади
Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Тоҳир Малик ва Тинчлик кўчасидан ўтган ер ости газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан айрим истеъмолчилар тармоқдан вақтинча узилади.
Аҳоли истеъмолчилар:
Қорасув бўйи кўчаси;
Гёте кўчаси;
Қорасув мавзеси;
Улгуржи истеъмолчилар:
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Академия биноси;
“Нобель фарм” саноат корхонаси;
Тошкент вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси;
Қорасув-4 даҳасидаги “Мурувват уйи”;
2-Иссиқлик маркази;
Қорасув-6 даҳасидаги нон заводи;
Қорасув-6 даҳасидаги барча кичик корхоналар.
Шунингдек, 2-Иссиқлик марказига газ етказиб берилиши вақтинча тўхташи муносабати билан ушбу ҳудуд аҳолисига иссиқлик энергияси таъминотида ҳам узилиш кузатилади.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
08:55 / 12.05.2025
Тошкентда кўп қаватли турар жой қуриш учун берилган хулоса судда бекор қилинди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025