Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда келгуси ҳафтадан карантин чекловларини олиб ташлаш бошланади
Биринчи босқич 27 апрелдан бошланади ва икки ҳафта давом этади. Айрим корхона ва мактаблар фаолиятини бошлайди. Бундан ташқари, 10 кишигача гуруҳ бўлиб тадбирлар ўтказишга рухсат берилади.
Янги Зеландияда келгуси ҳафтадан коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш бошланади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн маълум қилди.
"Биз биргаликда Янги Зеландияда коронавируснинг назорат қилиб бўлмайдиган авжини тўхтата олдик ", - деди Ардерн.
ОАВнинг ёзишича, чеклов чоралари босқичма-босқич юмшатилади. Биринчи босқич 27 апрелдан бошланади ва икки ҳафта давом этади. Айрим корхона ва мактаблар фаолиятини бошлайди. Бундан ташқари, 10 кишигача гуруҳ бўлиб тадбирлар ўтказишга рухсат берилади.
Кейинги босқич 11 майдан бошланади. Қурилиш, ишлаб чиқариш ва ўрмон хўжалиги ходимлари ўз ишларини бошлашига рухсат этилади.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда сўнгги суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 9та ҳолат қайд этилган ва жами ҳолатлар сони 1440 тага етган, 12 киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
11:14 / 31.01.2025