Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ коронавирус пандемияси жаҳондаги озиқ-овқат инқирозини кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирди
20 апрель куни Хитой қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Юй Канчжэнь COVID-19 пандемияси халқаро қишлоқ хўжалиги бозорларини касод қилиши ва янги халқаро озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Фото: ТАСС
Жаҳонда озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ беқарор вазият 2019 йилда кучайганди, коронавирус пандемияси эса бу вазиятни янада ёмонлаштириши мумин, дейилади БМТ тадқиқотида.
БМТ Озиқ-овқат ва ишлоқ хўжалиги ташкилоти ва Жаҳон озиқ-овқат дастури томонидан тайёрланган ҳисобот пандемиядан аввалги маълумотларга асосланган, аммо унинг муаллифлари коронавирус сабабли вужудга келадиган муаммолар тўғрисида огоҳлантирмоқда.
Ҳисоботга кўра, пандемияга қадар дунёнинг 55 мамлакатидаги 135 млн киши кескин озиқ-овқат инқирози ҳолатида ёки фавқулодда гуманитар вазиятда яшаган.
Шунингдек, қайд этилишича, яна 183 млн киши озиқ-овқат таъминотида хатар гуруҳига кириши эҳтимоли мавжуд.
20 апрель куни Хитой қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Юй Канчжэнь COVID-19 пандемияси халқаро қишлоқ хўжалиги бозорларини касод қилиши ва янги халқаро озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Аввалроқ Unilever, Nestle ва PepsiCo каби йирик компаниялар БМТ жамғармаси, фермерлар ассоциациялари, олимлар ва қатор ННТлар билан биргаликда G7 ва G20 мамлакатлари раҳбарларига мурожаат йўллаб, агарда ҳукуматлар тегишли чораларни кўрмаса, озиқ-овқат етказиб бериш издан чиқиши ва жаҳон бўйича очарчиликка маҳкум бўлганлар сони икки бараварга ошиб, 1,6 млрд кишига етиши мумкинлигини билдирганди.
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда

13:47 / 03.07.2021