Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия бош вазири вакцина пайдо бўлмагунича ниқобда юриш зарурлигини таъкидлади
Ҳукумат раҳбари ҳафта охиригача мамлакатнинг карантиндан босқичма-босқич чиқиши режасини тақдим этишини айтди.
Ниқоб тақиш ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш Италиянинг одатий ҳаётга қайтиши учун зарур шартлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Италия бош вазири Жузеппе Конте сенатдаги чиқиши чоғида маълум қилди.
"Ҳукумат ҳозирги санитария шароитида бешта банддан иборат стратегияни ишлаб чиқди. Улардан биринчиси – ижтимоий масофани сақлаш ҳамда самарали даволаш ва вакцина пайдо бўлмагунича шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш", - деди Конте.
Ҳукумат раҳбари ҳафта охиригача мамлакатнинг карантиндан босқичма-босқич чиқиши режасини тақдим этишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, карантин режими 4 майдан юмшатила бошланади.
Охирги маълумотларга кўра, Италияда коронавирус юқтирганлар сони 181 мингдан ошган, 24 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
23:21 / 15.05.2025