Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус комиссия ҳамюртларимизни хориждан олиб келиш учун чартер рейслар ташкил этиш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилади - ТИВ
Ташқи ишлар вазирлиги чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатдаги хорижий фуқароларга мурожаат билан чиқди
Республика махсус комиссияси ҳамюртларимизни хориждан олиб келиш учун чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Республика махсус комиссияси коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чекловчи чораларни 2020 йил 10 майга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шунингдек, хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари жорий йил 1 июнга қадар автоматик узайтирилади, муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар фуқароларига (агар белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тариқасида мамлакатдан чиқиб кетишига жорий йилнинг 1 июнига қадар рухсат берилади, уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
“Шу билан бирга, Республика махсус комиссияси ҳамюртларимизни хориждан олиб келиш учун чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилишини эслатамиз.
Махсус комиссиянинг ушбу қарори, шунингдек, чартер рейсларининг санаси ва йўналишлари тўғрисидаги маълумот расмий интернет-манбалар орқали қўшимча равишда тарқатилади”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
19:29 / 29.04.2025
АҚШдан депортация қилинадиган ўзбекистонликлар махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинади
23:29 / 03.07.2021