Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони коронавирусга қарши кураш учун 500 млн доллар хайрия қилади
G20 гуруҳининг амалдаги раиси ҳисобланадиган Саудия Арабистони коронавирусга қарши кураш доирасидаги халқаро саъй-ҳаракатларга 500 миллион АҚШ доллари ажратишини эълон қилди. Ушбу хайрия маблағи ихтисослашган халқаро ташкилотларнинг фавқулодда ҳолатлардаги имкониятларини мустаҳкамлаши ва тайёргарлигини оширишига хизмат қилади, деб ҳисобланмоқда.
Саудия Арабистони хайрия маблағини Икки муқаддас масжид ходими Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд раислигида G20 гуруҳига кирувчи мамлакатларнинг ўтган март ойида бўлиб ўтган навбатдан ташқари саммитида эришилган келишувлардан келиб чиққан ҳолда ажратмоқда.
Подшоҳлик ажратаётган 500 млн. АҚШ долларидан 150 млн. АҚШ доллари Вабога тайёргарлик инновациялари коалицияси (Coalition for Epidemic Preparedness Innovations), 150 млн. АҚШ доллари Зардоблар ва иммунизация халқаро коалицияси (Gavi, The Vaccine Alliance) ва 200 млн. АҚШ доллари бошқа соғлиқни сақлашга ихтисослашган халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва дастурларга тақдим этилади.
Шунингдек, Саудия Арабистони барча мамлакатлар, ноҳукумат ташкилотлари, хайрия муассасалари ва хусусий секторни коронавирусга қарши кураш доирасидаги халқаро саъй–ҳаракатларга зарур молиявий кўмак беришга чақирди. Маълумотларга кўра, бугунги кунда мазкур саъй–ҳаракатлар амалга оширилишига 8 млрд. АҚШ доллари талаб этилади.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
22:15 / 14.05.2025