Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 10 млн кишилик шаҳар коронавирус тарқалиши сабабли ёпилди
Хитойнинг Харбин шаҳри коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида бошқа шаҳарлар фуқаролари учун ёпилди.

Фото: AFP
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
10 млн кишилик шаҳарга бошқа шаҳарлар аҳолиси ва у ерда рўйхатдан ўтмаган транспорт кириши тақиқланди.
Аввалроқ Харбинга Хитой ташқарисидан ёки эпидемия ҳудудларидан келганлар 28 кунлик карантинни ўтишлари керак бўлган. Шаҳар раҳбарияти коронавирус тарқалиши қайд қилинган турар-жойларни ҳам 14 кунга ёпишга қарор қилган.
Харбин Россия билан чегарадош Хэйлунцзян провинцияси пойтахти ҳисобланади.
Шаҳарда коронавирусга чалинганлар сони 52 нафарга етган. Улардан 3 нафари Россиядан келган. Шу билан бирга яна 1400 киши кузатув остида қолиб, улар коронавирус аломатлари мавжудлигига текширилмоқда.
Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025