Ўзбекистон | 22:30 / 23.04.2020
335509
2 дақиқада ўқилади

2020 йилги Рамазонда оғиз ёпиш ва очиш вақтлари

2020 йил 24 апрелдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари ҳам дунёнинг бошқа мамлакатларидаги мусулмонлар сингари Исломнинг тўртинчи аркони бўлмиш рўза ибодатини адо эта бошлайди. Kun.uz қуйида 2020 йил учун Тошкент вақти бўйича Рамазон тақвимини ҳамда Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) ва Ифторлик (оғиз очиш) дуоларини ҳам тақдим этади. 

Бошқа шаҳарлар Тошкент вақтидан қуйидаги дақиқаларда фарқланади:

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олмаота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асувма совма шаҳро рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил!

Мавзуга оид