Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ миссияси коронавирус аниқланмагани айтилган Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради
Жаҳон соғлиқ сақлаш ташкилоти миссияси келгуси ҳафтада Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради.
Бу ҳақда ЖССТнинг Европадаги ҳудудий бюроси минтақавий директори Ҳанс Клюге таъкидлаган, деб ёзади «Коммерсантъ».
Ўзбекистонга қўшни бўлган бу икки давлат Жонс Ҳопкинс университети харитасида оқ рангга бўялган. Марказий Осиёнинг қолган уч давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда COVID-19 юқтириб олиш ҳолатлари қайд этилган. Тожикистон ва Туркманистон ҳукумати эса ўз ҳудудларида коронавирус юқтирганлик ҳолати аниқланмаганини таъкидлаб келмоқда.
Ғарбдагилар ахборотни яшириш ҳолати юз бераётган бўлиши мумкинлигини очиқчасига айтишмоқда. Тожик ва туркман расмийларининг маълумотларига Россияда ҳам бир қадар шубҳа билан қаралмоқда, лекин очиқ баҳолашлардан тийилиб туришибди.
ЖССТнинг Марказий Осиёдаги вакиллари коронавирус инфекциясини аниқлаб берувчи тестларнинг шубҳали натижаларини қайта текшириш билан боғлиқ қийинчиликлар борлигини тан олишади, лекин маҳаллий ҳокимиятларни очиқчасига танқид остига олишдан бироз тийилишмоқда.
Кутилишича, ЖССТ экспертлик миссияси ҳар икки давлатга ташрифи якунлари бўйича очиқ брифинг ўтказади ҳамда минтақадаги вазиятга берган баҳоларини эълон қилади.
Аввалроқ Туркманистон бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Рашид Мередов мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари йўқлигини маълум қилган эди.
Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг Тожикистондаги вакили ҳам мамлакатда вирусдан зарарланиш ҳолатлари йўқлигини тасдиқлаган эди. Бироқ мамлакат инфекция тарқалишининг олдини олишга доир бир қатор чоралар кўрган. Жумладан, масжидларда ибодат қилишга чеклов киритилган.
Daily Mail нашрининг маълумот беришича, шу кунга қадар 15та мамлакат ва 11та аҳоли доимий яшайдиган ҳудудда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
00:12 / 05.05.2025