Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда ҳаво ва денгиз орқали ташувлар тўхтатилди
Ушбу ҳафтада Индонезия президенти Жоко Видодо маҳаллий аҳолига мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқишни тақиқлаганди.
Индонезия ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи туфайли ички ва халқаро ҳаво ҳамда денгиз орқали йўловчи ташилишини тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазирлиги бош директори Нови Риянтонинг баёнотида айтилди.
Унинг сўзларига кўра, "чекловлар 24 апрелдан кучга киради ва 1 июнгача давом этади". Қайд этилишича, "тақиқ пандемия атрофидаги вазиятнинг ривожланишидан келиб чиқиб узайтирилиши мумкин".
Ушбу ҳафтада Индонезия президенти Жоко Видодо маҳаллий аҳолига мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқишни тақиқлаганди.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 7,7 мингдан ошди. Индонезия университети олимлари агарда ҳукумат карантин чораларини кучайтирмаса, яқин ой ичида бу рақам 1, 5 миллионга етиши, 140 мингга яқин инсон вафот этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда.
Мавзуга оид
18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
20:51 / 12.05.2025
Индонезияда эски ўқ-дориларни утилизация қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлди
00:12 / 05.05.2025