Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия адлия вазири истеъфога чиқишини маълум қилди
Бразилия адлия ва жамоат хавфсизлиги вазири Сержиу Мору президент Жаир Болсонару федерал полиция бошлиғи Маурисиу Лейте Валейшуни бўшатганидан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилди.
"Пандемия авжига чиққан паллада сиёсий инқироз содир бўлмаслигига урингандим. Нарсаларимни йиғиштириб, истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризамни имзолашларини кутаман", - деди у матбуот анжуманида.
У шунингдек, президент унга адлия вазирлигининг кадрлар сиёсатига аралашмасликка ваъда берганини эслаб ўтди.
"Бу истеъфодан афсусдаман, бундай бўлмаслиги учун ҳаракат қилгандим, аммо бу содир бўлди", - деди Мору.
Федерал полициянинг собиқ раҳбарини полиция ва терговчилар профессионал ассоциацияси ҳам ҳимоя қилиб чиқди. Болсонару ўтган йилнинг августида ҳам федерал полиция раҳбарини бўшатишга уринган, аммо Мору бунга йўл қўймаганди.
Апрель ўрталарида Жаир Болсонару соғлиқни сақлаш вазири Луис Мандеттани мамлакатда коронавирусга қарши кураш борасидаги ёндашувлари турлича бўлгани учун истеъфога чиқарганди.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025