Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда бир суткада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 6 мингга яқин ҳолат қайд этилди
Мамлакат бўйича коронавирус юқтирганлар сони 74,5 мингдан ошди, жами қурбонлар сони - 681 киши.
Россияда ўтган сутка давомида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 6 мингга яқин ҳолат қайд этилди, 66 киши вафот этди. Бу ҳақда Россия ҳукумати ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаб маълум қилди.
Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 74,5 мингдан ошди, жами қурбонлар сони - 681 киши.
Касалликка чалинганлар Россиядаги 85та регионнинг барчасида бўлиб, энг кўп бемор Москвада.
Жума куни 60 киши вафот этган, 5849 та янги ҳолат қайд этилганди.
Россиялик эпидемиологлар ҳукуматга қатъий карантин чораларини яна камида икки ҳафтага узайтиришни таклиф қилмоқда.
Мазкур таклифни Владимир Путин маъқуллаши лозим.
Жонс Ҳопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,8 млн кишидан ошган, 195,9 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025