Фото: Пандемия вақтидаги Рамазон
Дунёдаги миллионлаб мусулмонлар учун Рамазон ойи пандемия туфайли жорий этилган чекловлар туфайли иҳоталаниш шароитларида ўтмоқда. Одатда Рамазон вақтида мусулмонлар ибодат учун масжидларда йиғилишар ва ифторликлар уюштиришади. Аммо 2020 йилда диндорлардан уйда қолиш сўралмоқда.
Жума куни бутун дунёдаги мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи бошланди. Деярли барча мусулмон давлатларда карантин жорий этилган.
Шу билан биргаликда, айрим давлатлар Рамазон ойи муносабати билан карантин чораларини юмшатган. Хусусан, Сурия, Миср ва Дубайда айрим чекловлар юмшатилган - қўшимча дўконлар очилган, бу кунларда истаганча кўчада бўлиш мумкин.
Покистонда уламолар ҳукумат тақиқига қарамай ўз масжидларини очишди. Покистон шаҳарларидаги кўчаларда карантин нормаларига риоя этилиши полиция ва ҳарбийлар томонидан назорат қилинмоқда. Бу мамлакатда эпидемия бошланганидан буён 12,7 мингдан ортиқ кишида аниқланган, 269 киши вафот этган.
Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги масжидда эса ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда ибодатлар адо этилмоқда. Покистондагидан фарқли равишда бу мамлакатда кўпчилик уйда қолишни афзал кўрган. Ҳолбуки Малайзияда вирусдан зарарланиш ҳолатлари камроқ - 5742 ҳолат ва 98 ўлим.
Босния ва Герцеговинанинг бош муфтийси Ҳусайн Каазович Сараеводаги масжидда камчилик иштирокида жума намозини ўтказди. Шу кунларда мамлакат Конституцивий суди ҳукумат беш кун ичида одамларнинг ҳаракатига нисбатан чекловни бекор қилиши бўйича қарор чиқарди, суд бу қарорни фуқаролар эркинлигига зид деб ҳисоблаган. Айни вақтда боснияликларга фақат арзирли сабаб билан қисқа муддатга кўчага чиқишга рухсат берилган.
Кенияда аҳолининг бир қисми ислом динига эътиқод қилади, аммо пандемия туфайли ҳукумат мамлакатдаги барча ибодат жойларини ёпган. Суратда Найробидаги масжид олдига келган киши Қуръон ўқимоқда. Мамлакатда 343 кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 14 нафари вафот этган.
Таиланд ҳукумати Рамазон ойи бошланишидан икки ҳафта олдин мусулмонларни пандемия вақтида барча қоидаларга риоя этиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирганди. Диндорлардан бир-биридан масофа сақлаш, қўл бериб кўришмаслик, қучоқлашмаслик, имкон қадар масжидларга ибодат қилиш учун бормаслик сўралган. Суратда - асосан мусулмонлар истиқомат қилувчи Наратхиват провинциясидаги озиқ-овқат бозори.
Коронавирус пандемияси шусиз ҳам яхши аҳволда бўлмаган Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яшовчи фаластинликларни янада қийин ҳолатга тушириб қўйди. Кўпчилик карантин туфайли Исроилдаги иш жойларини тарк этишга мажбур бўлган. Фаластин мухторияти масжидларни ёпишга қарор қилган. Суратда - тиббий ниқоб таққан муаззин мусулмонларни ибодатга чорламоқда.
Мавзуга оид
20:15 / 08.04.2024
Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади
18:37 / 01.04.2024
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди
12:44 / 14.03.2024
Фото: Президент Сирдарё вилоятига поездда йўл олди
21:48 / 11.03.2024