Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда коронавирусга чалинганлар ва унинг қурбонлари сони тобора камаймоқда
Японияда коронавирусга чалинганлар сони 26 апрелда 210 нафарни ташкил қилди. Бу эса аввалги икки кундаги кўрсаткичлардан анча камроқдир.
24 апрелда 430 та ва 25 апрелда 368 та касалланиш ҳолати қайд этилган. Бундан Япония соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Мамлакатда коронавирусга чалинганлар умумий сони 14 мингга етган. Шу билан бирга 26 апрелда ўлимлар сони ҳам камайгани қайд этилган – 12 киши. 24 апрелда бу кўрсаткич 17 нафарни, 25 апрелда эса 15 нафарни ташкил қилган. Коронавирусдан вафот этганлар умумий сони 385 нафарни ташкил қилмоқда.
Бу орада пойтахт Токиода охирги 13 кун ичида илк бор 100 тадан камроқ янги касалланиш ҳолати қайд этилган. 26 апрелда 72 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Бир кун аввал бу кўрсаткич 103 тани, бир ҳафта аввал 107 тани ташкил қилган.
8 апрелдан Япониянинг Токио ва бир қатор префектураларида фавқулодда вазият режими амал қила бошлаган. 16 апрелдан эса ушбу режим бутун мамлакат бўйлаб жорий қилинган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025