Жаҳон | 22:23 / 27.04.2020
20879
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича коронавирус юқтириб олганлар сони 3 миллиондан ошди

Энг кўп касалланганлар сони АҚШда – 993,7 мингдан ортиқ. АҚШ шунингдек, вафот этганлар сони бўйича ҳам энг юқори ўринда турибди – 56 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Фото: ABC

Бутун дунёда коронавирус юқтириб олган беморлар сони 3 миллиондан ошди.  

Вафот этганлар сони эса қарийб 209 минг нафарни ташкил қилмоқда.

Коронавирусга чалиниб, тузалганлар сони 900 минг нафарга яқинлашган.

Энг кўп касалланганлар сони АҚШда – 993,7 мингдан ортиқ. АҚШ шунингдек, вафот этганлар сони бўйича ҳам энг юқори ўринда турибди – 56 мингдан ортиқ киши вафот этган.

АҚШдан кейинги ўринларда Испания – 229,4 минг киши коронавирусга чалинган (23,5 мингдан ортиқ киши вафот этган), Италия – 199,4 минг киши касаллик юқтирган (26,9 минг киши вафот этган.

Мавзуга оид