Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Формула-1»нинг янги мавсуми июлда томошабинларсиз бошланиши мумкин
«Формула-1» автопойгаларининг янги мавсумини июлда очиш режалаштирилмоқда. Пойгаларнинг биринчи босқичи Австрияда 3-5 июлда бўлиб ўтади.

Фото: Formula1
Бу ҳақда Formula One Group бошқарув раиси Чейз Кэри маълум қилди. Унинг таъкидлашича, илк бор пойгалар томошабинларсиз ўтади.
“Биз Европада июлда, августда ва сентябрь бошида пойгалар ўтказмоқчимиз. Сўнгра сентябрь, октябрь ва ноябрда Евросиё, Осиё ва Америкадаги пойгаларни кузатамиз. Мавсумни Форс кўрфазида декабрда Баҳрайн босқичи ва Абу-Дабидаги финал билан якунлаймиз”, дейилган “Формула-1” сайтида.
“Формула-1”нинг янги мавсуми бошланиши коронавирус пандемияси сабабли кейинга қолдирилганди. Пойгаларга эгалик қилувчи Liberti Media компанияси жамоалар кўрган катта зарарларни қисман қоплаш учун уларга 1,4 млрд доллар ажратади.
Мавзуга оид

17:22 / 25.05.2025
Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

17:07 / 25.11.2024