Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эҳтиёжманд фуқаролар карантин вақтида қандай қилиб дориларни бепул олиши мумкинлиги аниқлаштирилди
1197 рақами эҳтиёжмандлар учун бирламчи эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат, шунингдек, болалар озуқаси ва сурункали беморлар учун дори воситалари бўйича мурожаат қилишга мўлжалланган.
Фото: Shutterstock
АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. Хусусан, 1197 рақамига қўнғироқ қилиб, дори сўраш мумкинлиги юзасидан савол берилди.
“1197 рақами эҳтиёжмандлар учун бирламчи эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат, шунингдек, болалар озуқаси ва сурункали беморлар учун дори воситалари бўйича мурожаат қилишга мўлжалланган.
Фақат дориларни етказиб бериш озиқ-овқат каби тез ташкиллаштирилмаслиги мумкин, чунки у яшаш жойидан поликлиника рецепти асосида берилади.
Жараён тезроқ бўлиши учун сиз препаратнинг аниқ номини, дозасини ва қабул қилиш давомийлигини айтишингиз керак, чунки телефонда шифокор ёки фармацевт эмас, волонтёрлар жавоб қайтаради”, - деди Ҳабибулла Оқилов.
Бундан олдин, коронавирус инфекцияси карантин зонасидан ташқарида ҳам аниқланаётгани айтилганди.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади
12:46 / 16.03.2025
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
10:46 / 14.03.2025