Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус инфекцияси карантин зонасидан ташқарида ҳам аниқланаётгани айтилди
Ушбу касаллик аҳоли орасида ҳам учраб тургани айтилди. Шунинг учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралган.
Фото: KUN.UZ
АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. Хусусан, коронавирус инфекцияси карантин зонасидан ташқарида, яъни оддий аҳоли ўртасида ҳам аниқланаётгани ҳақида савол берилди.
“Ҳа, афсуски, ушбу касаллик аҳоли орасида ҳам оз бўлса-да, учраб турибди. Аммо улар ҳам касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлган ёки касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар билан мулоқотда бўлган.
Шунинг учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, - деди Ҳабибулла Оқилов.
Бундан олдин, ССВ коронавирусда ибупрофен қабул қилиш тавсия этилмаслигини тасдиқлаганди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
21:59 / 27.11.2022