Жаҳон | 16:45 / 28.04.2020
6852
2 дақиқада ўқилади

Москвада жойлашган Европанинг энг йирик автомарказларидан бири касалхонага айлантирилади

27 апрель куни Москва области губернатори Андрей Воробьев «Патриот» парки ва «Крокус Сити Холл» концерт залининг ҳар бирида 1,5 минг беморга мўлжалланган касалхоналар ташкил этилишини маълум қилди.

Фото: ТАСС

Москванинг Каширское шоссесидаги «Москва» автомобиллар савдо маркази майдонини ижарага олувчилардан у ерни бўшатишни сўрашди. Бу ҳақда РБКга автосалонлар майдонларини ижарага олувчиларнинг ходимлари маълум қилди. Қайд этилишича, «Москва» автомарказини коронавирусга чалинганларни даволаш учун касалхонага айлантириш режалаштирилган.

Ходимлардан бирининг айтишича, маъмурият автомарказ 1 августгача касалхона вазифасини ўташини маълум қилган.

«Москва» автомобиллар савдо маркази Европадаги энг йирик автомарказлардан биридир. Бу ерда янги ва минилган машиналар сотилади. Мажмуанинг умумий майдони 110 минг кв. метрни ташкил этади. Бу ерда 200дан ортиқ автосалон, 500та автомобиллар эҳтиёт қисмлари дўкони жойлашган.

27 апрель куни Москва области губернатори Андрей Воробьев «Патриот» парки ва «Крокус Сити Холл» концерт залининг ҳар бирида 1,5 минг беморга мўлжалланган касалхоналар ташкил этилишини маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 93,5 мингдан ошган, беморларнинг 48 мингдан ортиғи Москвада аниқланган. Мамлакат бўйича 867 киши вафот этган (Москвада 479 киши).

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид