Жаҳон | 19:12 / 28.04.2020
1872
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда Ғалабанинг 75 йиллигига аталган барча оммавий тадбирлар бекор қилинди

Қирғизистон хавфсизлик кенгаши йиғилишида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган барча оммавий тадбирлар бекор қилиниши ҳақидаги қарор қабул қилинди.

Фото: Илья Питалев/ РИА Новости

Бу ҳақда республика президенти матбуот хизмати хабар берди. Бунга Қирғизистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ оғир эпидемиологик вазият сақланиб қолинаётгани сабаб бўлган.

Шу билан бирга Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков вазирликлар ва идораларга Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва фронт ортида жонбозлик кўрсатган кишиларга алоҳида эътибор қаратиш вазифасини топширган. Бундай чоралардан бири уруш фахрийларининг моддий қўллаб-қувватланиши ҳисобланиб, улар 75 минг қирғиз соми (100 долларга яқин) миқдорида пул олишади.    

Бундан ташқари, Ғалабанинг 75 йиллиги маҳаллий ОАВда кенг ёритилади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид