Тошкентда коронавирус пандемияси даврида 3 мингга яқин ишсиз аҳоли жамоат ишларига жалб этилди
Бугунги кунга қадар турли ишларга жалб этилган фуқароларга аванс тариқасида 389 миллион сўм иш ҳақи тўланган.
Тошкент шаҳрида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” дастурлари орқали 2 минг 809 нафар ишсиз аҳоли жамоат ишларига жалб қилинган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, коронавирус пандемиясининг меҳнат бозорига, меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлигига салбий таъсирини юмшатиш, ишсиз ва хорижга ишлаш учун кета олмаган, шунингдек, карантин чора-тадбирлари давомида вақтинчалик ишсиз қолган фуқаролар бандлигига кўмаклашиш бўйича Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамкорлигида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
“Бугунги кунда Тошкент шаҳрида фаолияти тўхтаган корхона ва ташкилотлар туман, шаҳарлар кесимида таҳлил қилинганида, савдо ва умумий овқатланиш, қурилиш, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа соҳалардаги корхоналарда 7490 нафар аҳолининг ишсизлиги маълум бўлди.
Жорий йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, 2 минг 809 нафар ишсиз аҳоли “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” дастурлари орқали маҳалла ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тадбиркорлик субъектлари, турли корхона ва ташкилотлар, ҳудудларда олиб борилаётган дезинфекция ишлари кўламини кенгайтириш мақсадида маҳаллалар, кўчалар, бозорлар ҳамда бошқа жамоат жойларини дезинфекция қилиш, якка ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга кўмаклашиш, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчма савдо шохобчаларига ва бошқа жамоат ишларига жалб қилинган”, дейилади хабарда.
Бугунги кунга қадар турли ишларга жалб этилган фуқароларга аванс тариқасида 389 миллион сўм иш ҳақи тўланган.
Мавзуга оид
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
07:29 / 08.07.2024
Тошкент шаҳри ЙҲХБнинг Юнусободдаги рўйхатдан ўтказиш бўлими вақтинча ёпилади
10:48 / 06.07.2024
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти прокуратураси катта прокурорлари пора билан қўлга олинди
09:32 / 04.07.2024