Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
Ўзбекистонга Хитойнинг иккинчи марта юборган инсонпарварлик юки бир қисми етиб келди.
29 апрель куни эрта тонгда Тошкент шаҳрининг халқаро аэропортига бортида Хитой ҳукумати юборган инсонпарварлик юклари бўлган самолёт келиб қўнди.
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, юкларнинг қолган қисми ҳам тез орада тайёрланади ва Ўзбекистонга етказилади.
Қолган қисмида 100 мингта тест-тизим, 50 мингта тиббиёт ҳимоя кийимлари, 150 мингта KN95 тиббиёт ниқоблари, 1 миллионта тиббиёт жарроҳлик ниқоблари, 150 мингта тиббиёт қўлқоплари ва 1000 дона масофавий термометр бўлиши айтилади.



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1939 кишини ташкил қилмоқда.
Вирус тарқалиши бошлангандан буён 992 киши соғайди, 8 киши вафот этди, айни вақтда 939 киши шифохоналарда қолмоқда. Яъни, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони касалликдан даволанаётганлар сонидан ошиб кетди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025