Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомашинани олиб қочиб, ундаги нарсаларни талон-торож қилган шахслар ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 24 апрель куни 32 ёшли И.Х. Чирчиқ шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
У жорий йилнинг 23 апрель кунидан 24 апрель кунига ўтар кечаси соат тахминан 02:00ларда Чирчиқ шаҳар Заковат кўчасидаги автотураргоҳдан номаълум шахслар “ВАЗ-11193 Лада Калина” русумли автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур автомашина Чирчиқ шаҳар Оққовоқ қўрғонидан оқиб ўтувчи Бўзсув канали ёнидан талон-торож қилинган ҳолатда топилган ҳамда ушбу жиноятни 29 ёшли М.З., 21 ёшли Э.Б. ва 23 ёшли Д.Н. содир этганлиги аниқланган.

Тезкор тадбир натижасида М.З.нинг яшаш хонадонидан олиб қочилган автомашинага тегишли бўлган 4 дона шина, том қисмидаги юк ташиш учун мўлжалланган юккўтаргич, орқа юкхонасига ўрнатилган газ балон, автомашина орқа ва олд чироқлари, Э.Б.нинг яшаш хонадонидан эса автомашина юкхонасида бўлган 1 дона “перфаратор” қурилиш ускунаси ва автомашина магнитафони топилиб, ўрнатилган тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида М.З., Э.Б. ва Д.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
19:51 / 02.04.2025