Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида тадбиркорлар “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида минглаб оилаларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатмоқда
Коронавирус пандемияси дунё иқтисодиёти ва инсоният ҳаётига жуда катта салбий таъсир кўрсатиши натижасида жаҳоннинг энг барқарор ва ривожланган давлатлари ҳам бугунги кунда жиддий синовлар билан юзма-юз бўлмоқда. Сайёрамизнинг барча қитъаларига етиб борган коронавирус ижтимоий-иқтисодий таназзуллар келтириб чиқариш баробарида ер юзи аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги, очарчилик, тинч-осойишта ҳаётни таъминлаш сингари энг долзарб муаммоларга қарши биргаликда курашишга ундамоқда.

Айни шу мураккаб жараёнда халқимиз ўзининг энг эзгу фазилатларини намоён этиб келмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эзгу ташаббусларни тадбиркорларимиз биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлагани қувонарлидир. Ҳозирги кунда Фарғона вилоятида ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати тобора кенг қулоч ёзиб, элпарвар ва юртпарвар тадбиркорлар юксак меҳр-муруввати билан фарғоналик юзлаб, минглаб оилаларга хурсандчилик, эртанги кунга ишонч кайфиятини олиб кирмоқдалар.

Фарғона вилоятида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 36 мингдан ортиқ кам таъминланган оилалар аниқланиб, вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида тадбиркорлар, маҳаллий бюджет маблағлари ёрдамида кенг кўламли ҳомийлик ишлари олиб бориляпти. Кластер корхоналарининг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича амалга ошираётган ишлари ҳам таҳсинга лойиқ.
Бу борада Фарғона, Ёзёвон ва Қува туманларида пахта-тўқимачилик кластери соҳасида фаолият олиб бораётган “Fergana-Oseana” МЧЖ ҳамда “Baxodir Log’on Tekstil” МЧЖ қўшма корхоналари томонидан ҳозиргача мазкур туманларда бир қатор ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Айни пайтда корхоналар томонидан учта туманда 1600 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари иш билан таъминланган бўлиб, ҳозирги долзарб шароитдан келиб чиқиб оғир вазиятга тушиб қолган ва вақтинчалик даромад манбаини йўқотган фуқаролар учун қўшимча 300 янги бўш иш ўрни яратилди.

- Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббуси, коронавирус пандемияси даврида халқимизга йўллаган мурожаатлари, тадбиркорлик фаолияти учун жорий этилган имтиёз ва қулайликлар барчамизга ўзгача ғайрат-шижоат бахш этди, - дейди “Fergana-Oseana” ва “Baxodir Log’on Tekstil” МЧЖ қўшма корхоналари таъсисчиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Мўминжон Йўлдошев. – Ҳозирги кунда вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси, вилоят, шаҳар-туманлардаги 4 та сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда Рамазон ойи муносабати билан эл бошига иш тушган қийин дамларда баҳоли-қудрат халқимизга кўмакдош бўлмоқдамиз.

Шу мақсадда Фарғона, Ёзёвон ва Қува туманларида кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилалар учун 1 қопдан (25 кг) ун, 10 кг картошка, 5 кг сабзи, 5 кг пиёз, 0,5 кг чой, 1 кг гўшт, 2 кг шакар, 5 кг гуруч ва 5 литр ўсимлик ёғи етказиб бериш ташаббуси билан чиқдик. Ташаббус доирасида бугунги кунга қадар “Fergana-Oseana” МЧЖ томонидан Фарғона туманида 300 та, “Baxodir Log’on Tekstil” МЧЖ томонидан эса Ёзёвон ва Қува туманларида 250 тадан 500 та, жами бўлиб 800 та оилаларга 252 миллион 800 минг сўмлик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ҳар икки кластер корхоналари таъсисчиси бўлган тадбиркор томонидан коронавирус пандемияси юртимизда тўлиқ бартараф этилмагунча “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол иштирок этиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу сабабли иш жараёни, юзма-юз мулоқотлар орқали ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, уларга мурувват кўрсатиляпти. Бундай оилалар аъзолари муқим даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш мақсадида кластер корхоналарида ташкил этилган янги иш ўринларига жалб этиляпти. Бу ишлар маҳаллий ҳокимлик идоралари, тўртта сектор раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан ҳамкорликда олиб борилаётгани катта самара бермоқда.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025