Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда мактабларни очиш ва спорт мусобақалари ўтказишга рухсат берилмоқда
Германия ҳукумати мактабларни очиш ва спорт мусобақалари ўтказишга рухсат беришга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат федерал канцлери Ангела Меркель маълум қилди.
"Биз шартларга риоя қилинган ҳолатда спорт майдончалари ва музей, кўргазма заллари, галереялар, мемориаллар, ҳайвонот ва экология боғларини очишга келишиб олдик", — деди у.
Меркель бу объектлар қачон ва қандай тартибда очилишини федерал ерлар ҳал қилишини қўшимча қилди. Бу масала 6 май куни муҳокама қилинади.
Мактаблар, университетлар ва бошқа ўқув муассасалари 16 мартда ёпилганди. 23 мартдан ноозиқ-овқат дўконлари, маданият ва спорт муассасалари, қаҳвахона ва ресторанлар, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар ёпилди.
Кейинги кунларда чеклов чоралари юмшатила бошланди. Майдони 800 квадрат метргача бўлган дўконлар, автомобиль ва велосипед салонлари, китоб дўконлари очилди. 4 майдан мактаблар ва сартарошхоналар очилади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025