Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин кўпайиб кетгани маълум қилинди
Россияда охирги икки кун ичида коронавирусдан касалланиш ҳолатлари ўтган бир ҳафта ичида қайд қилинган етарлича барқарор вазиятдан кейин кескин кўпайиб кетди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова радиостанциялардан бири эфирида маълум қилди.
Попованинг таъкидлашича, ҳозирда Россияда 10 кунча аввал прогноз қилинган хавфлар амалга ошаётгани кузатилмоқда.
Икки кун аввал Попова Россияда ўзини изоляциялаш режимига амал қилинган вақтда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд қилиниши суръати анча камайганини маълум қилган.
Охирги кунларда Россияда федерал ва ҳудудий амалдорлар яқин орада коронавирусга чалиниш бўйича энг юқори даражага эришилиши ёки ундан чиқилишини айтиб келишаётганди.
Бироқ 30 апрелда мамлакат бўйлаб 7099 та, 1 май куни эса 7933 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Ваҳоланки, 29 апрелда бу кўрсаткич 5841 тани ташкил қилаётганди.
Роспотребнадзор раҳбарининг таъкидлашича, вирус тарқалиши билан боғлиқ вазият фуқаролар чеклов чоралари ва талабларига қанчалик амал қилишларига боғлиқ бўлади. Ўзини изоляциялаш режими оммавий равишда бузилса, чекловлар қатъийлаштирилиши мумкин.
Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалиниш бўйича 114 мингдан кўпроқ ҳолат қайд қилинган. Вирусдан 1169 киши вафот этган, 13,2 минг киши соғайиб кетган. Охирги суткада 96 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025