Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганлар сони ўн нафарга етди
Бугунга келиб Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 769 кишига етди, улардан 200 нафари тиббиёт ходимларидир. Ўн киши вафот этди, 527 киши тузалди.

Фото: AFP 2020 / Vyacheslav Oseledko
Қирғизистонда коронавирусдан яна иккита ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат коронавирусга қарши кураш бўйича штаби хабар берди.
"Иккинчи май куни республика юқумли касалликлар шифохонасида 2 бемор коронавирусдан вафот этди", - деб маълум қилди штаб вакили.
Унинг сўзларига кўра, вафот этганлардан бири тиббиёт ходими бўлиб, 58 ёшли аёл бўлган, иккинчи бемор Жалолобод вилоятилик 69 ёшли аёл бўлган.
Қайд этилишича, ҳар икки аёлда зотилжам, касалликнинг оғир кечиши, нафас етишмовчилиги кузатилган. Уларда юрак етишмовчилиги, қандли диабет ҳам бўлган.
Бугунга келиб Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 769 кишига етди, улардан 200 нафари тиббиёт ходимларидир. Ўн киши вафот этди, 527 киши тузалди.
Коронавирус эпидемияси сабабли мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилинган бўлса, қатор шаҳарларда, жумладан пойтахтда фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.
Мавзуга оид

07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

20:07 / 20.05.2025