Жамият | 11:00 / 02.05.2020
21609
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Янги очилган Nano Medical Clinic тиббий маркази – малакали шифокорлар ва юқори технологиялар жамланган мажмуа

Фото: Nano Medical Clinic

Мазкур тиббий марказда малакали мутахассислар юқори технологиялар ёрдамида фаолият олиб борадилар ва Европанинг етакчи клиникалари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган. Даволаш жараёнида ҳар бир беморга алоҳида ёндошув, ёқимли муҳит ва юқори даражадаги қулайлик яратилади.

Соғлик – беқиёс бойлик!

Бу ибора билан баҳслашиш қийин. Аммо афсуски ҳамма ҳам мустаҳкам соғлиги билан мақтана олмайди. Қолаверса, мукаммал соғлик деган тушунча ҳам доимий эмас, замонавий дунёда уни йўқотиш учун хавфлар етарли. Тезкор ҳаёт тарзи ва унинг ортидан келиб чиққан асабий зўриқиш ҳолати, зарарли одатлар, экологик муаммолар ҳамда ўзимизнинг лоқайдлигимиз эртами-кечми саломатлигимизга салбий таъсир қилиши мумкин.

Лекин бизнинг шиддатли асримиз ўз соғлигимизни асраш учун ҳам улкан имкониятлар беради.

Сизнинг соғлигингиз – бизнинг устувор вазифамиз!

Пойтахтнинг Олмазор туманида очилган мутлақо янги Nano Medical Clinic тиббий марказининг шиори айнан шундай.

Nano Medical Clinic – Ўзбекистондаги даволаш-диагностика, илмий-тадқиқот йўналишларида ўзига хос етакчи марказ ҳисобланади. Бизнинг асосий вазифамиз аҳолига замонавий ва жаҳон стандартларига мос тиббий хизмат кўрсатишдан иборат.

Клиникамизда юқори малакали шифокорлар – нефролог, эндокринолог, нуклеар тиббиёт бўйича мутахассислар, невропатолог, кардиолог, офтальмолог ва травматологлар хизмат кўрсатади.

Шифокорларимиз турли йўналишлардаги касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўйича катта тажриба тўплаган.

Nano Medical Clinic марказида гемодиализ, нуклеар тиббиёт, кардиология, оториноларингология (ЛОР), офтальмология (кўз касалликлари) бўлимлари мавжуд.

Нуклеар тиббиёт бўлими

Nano Medical Clinic тиббий маркази томонидан МАГАТЭ кўмагида нуклеар тиббиёт бўлимига асос солиниши турли эндокрин касалликлар диагностикасининг жаҳон даражасига чиқиши учун замин яратди. Бўлимда оқимли, радионуклидли текширишлар ўтказилади, радиотерапия ва операциядан кейинги даволашлар амалга оширилади.

Гемодиализ бўлими

Бу бўлим фаолияти сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин бўлган  буйраклар ва бошқа ички аъзоларнинг аниқ диагностикаси ҳамда даволаш ишларини ташкиллаштиришдан иборат. Бўлимда гемодиализ, гемодиафильтрация ва плазмаферез каби операциялар амалга оширилади.

Тадқиқотлар қаторида алоҳида таъкидлаш жоиз бўлган скелет суякларининг УЗИ-денситометрияси – суяк тўқимасининг минерал зичлигини аниқлашнинг диагностик услуби ҳисобланади. Бу текширув орқали суяк тизими тўлиқ ўрганилиб, остеопороз хавфи бор ёки йўқлиги аниқлаб олинади.

Денситометрия рентгенографияни қўллашга асосланган диагностик услуб. Аммо бемор текширув чоғида жуда оз – оддий флюорографияга нисбатан 20 марта камроқ нурланиш олади.

Денситометрия тақдим этган маълумотлар жуда қимматли бўлиб, шифокор суяклар нур ўтказишига кўра шаффофлигини «ўз кўзлари» билан кўради ва суяк тўқималарининг миқдорий зичлигини рақамли ҳисоб-китоб орқали батафсил ўрганади.

Жаҳонда кенг қўлланилувчи бу услуб умуртқа поғонаси суякларининг синишларини аниқлаш, умуртқа поғонасининг умумий ҳолати таҳлилини ўрганиш имконини беради ва ҳатто сон суяги бўйинчасининг яқин 10 йилда касалликлар туфайли синиш-синмаслик прогнозини ҳам тақдим этади.

Денситометрия текшируви остеопороз ривожланиш хавфи бўлган беморлар, кексалар, диабетга чалинганлар, чекувчилар, кортикостероидлар қабул қилувчилар, калций ва D витамини етишмовчилигидан азият чекувчиларга ва постменопауза давридаги аёлларга тавсия этилади.

Юқори технологиялар қўлланилишига қарамай бу текширув жуда оддий ва оғриқсиз бўлиб, 10-30 дақиқа вақт талаб қилади холос.

Nano Medical Cliniс маркази стационарида замонавий, қулай ва шинам хоналар, мазали ҳамда фойдали егуликлар, тиббий ходимларнинг малакали даво услублари ва парвариши сиз учун тақдим этилади.

Яқинларингиздан кимдир сизни кўришга келса, мазали ширинликлар, қаҳва ва бошқа ичимликлар мавжуд шинам қаҳвахонамизда бемалол суҳбатлашишингиз мумкин бўлади.

Демак, хулоса қилсак...

NANO MEDICAL CLINIC тиббий марказимизда юқори малакали мутахассислар жаҳондаги янги технологиялар ёрдамида фаолият олиб борадилар ва Европанинг етакчи клиникалари билан доимий ҳамкорлик ўрнатилган. Даволаш жараёнида ҳар бир беморга алоҳида ёндошув, ёқимли муҳит ва юқори даражадаги қулайлик яратилади.

Сизнинг соғлигингиз – бизнинг устувор вазифамиз!

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Талабалар кўчаси 2A, Uzbekistan, 100095 

⏰ Иш кунлари: Душанбадан шанбагача 8:00 - 17:00 

🗳 Мутахассис кўригига ёзилиш учун: ⁣⁣⁣
⁣⁣⁣
📩 Электрон-почта: nanomedicalclinic@gmail.com⁣⁣⁣ 
⁣⁣
📞 +998 55 500 05 50
📞 +998 78 113 08 88
📞 +998 99 467 80 00

instagram: https://www.instagram.com/nanomedicalclinic/

Facebook: https://www.facebook.com/nanomedicalclinic

website: https://nanomedicalclinic.com/

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид