Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайдаги “ЭКСПО-2020” кўргазмаси бир йилга қолдирилди
Бутунжаҳон кўргазмалар бюроси (BIE) Дубайда 2020 йилда ўтиши керак бўлган “ЭКСПО-2020” халқаро кўргазмасининг 2021 йилга кўчирилишини расман маъқуллади.

Фото: Getty Images
Кўргазма коронавирус пандемияси сабабли 2021 йил 1 октябридан 2022 йил 31 мартигача ўтказилади. BIE аъзолари ушбу қарорга онлайн режимда овоз беришган. Онлайн овоз бериш 29 май куни тугашига қарамай, 24 апрелдаёқ кўргазма кўчирилиши учун зарур бўлган овоз тўплаб бўлинган.
БАА томонидан тарихдаги энг йирик “ЭКСПО”нинг коронавирус пандемияси сабабли кўчирилиши ҳақидаги мурожаат кўргазмалар бюросига 30 мартда келиб тушган. Таъкидланишича, бюро аъзолари кўргазманинг расмий номланиши “ЭКСПО 2020 Дубай”нинг сақланиб қолинишига қарор қилишган.
Мавзуси “Ақлларни бирлаштириб, келажакни яратамиз” (Connecting Minds, Creating the Future) бўлган кўргазмада 192 давлат иштирок этади. Кўргазма ташкилий қўмитаси кўргазма давомида унга 20 млн киши ташриф буюриши кутилаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид

00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди

14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин

11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди

11:18 / 25.02.2025