Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангрендаги уйдан қадимий сопол буюмлар топилди
Ангренда фуқаро яшаб турган турар жой ҳовлисидан одамларнинг суяк қолдиқлари ва қадимий сопол буюмлар топилди.
2020 йил 23 апрель куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчасидаги уйда яшовчи Ф.Н.нинг яшаб турган турар жойи ҳовлисида қазилган чуқурдан қабр очилган.
Маданият вазирлиги хабарига кўра, 30 апрель куни фуқаро Ф.Н. бу ҳақда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар берган. Ангрен шаҳар тарихи музейи ходимлари томонидан 1 май куни Ангрен шаҳар Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчасида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида унинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишлари олиб борилган.

“Тадқиқот ишлари хулосасига кўра, ушбу қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди.

Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлари қазиб олинди”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
20:19 / 14.05.2025
Ангренда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди
23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди
20:12 / 05.03.2025