Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия коронавирусдан ўлимлар сони бўйича дунёда 2-ўринга чиқди
Охирги статистик маълумотлар Британияда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари Европа давлатлари орасида энг юқори эканини кўрсатмоқда.
Фото: Getty Images
Британия миллий статистика идораси маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусдан 32313 киши вафот этган. Бу эса Европада коронавирусдан ўлимлар сони бўйича 1-ўринда турган Италиянинг кўрсаткичларидан (29079 ўлим) ошиб кетган.
Бу ҳолат шунингдек Британия коронавирусдан ўлимлар сони бўйича дунёда АҚШдан кейин 2-ўринга чиққанини англатади.
Бироқ таъкидлаб ўтиш жоиз, коронавирус бўйича реал вақтда охирги кўрсаткичлар билан таништирувчи worldometers.info/coronavirus/ саҳифаси маълумотларига кўра, Британия айни вақтда коронавирусдан ўлимлар сони бўйича (29,427 та) дунёда 4-ўринда турибди.
Metro нашрининг аниқлик киритишича, Британия миллий статистика идораси мутахассислари коронавирусдан нафақат шифохоналарда, балки улардан ташқарида вафот этганларни ҳам ҳисобга олишган. Бунда, шунингдек, шифокорлар хулосасида вафот этган беморда вирус борлиги тасдиқланмаган ҳолда, унда фақатгина коронавирус борлиги гумон қилинган ҳолатлар ҳам ҳисобга олинган.
5 май кунидаги матбуот анжуманда Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб ҳукумат маълумотларига кўра, Британияда айни вақтда коронавирусга чалингани тасдиқланган 29427 киши вафот этганини маълум қилган.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
23:21 / 15.05.2025