Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда бир ҳайдовчининг қоида бузиши касрига бошқа ҳайдовчи оила аъзоларидан айрилди
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 4 май куни соат 19:30да Ургут тумани “Тинчлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 33-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳайдовчи, 27 ёшли Ф.Р. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасини маст ҳолатда Самарқанд йўналиши томонидан Тожикистон Республикаси йўналиши томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 29 ёшли З.А.нинг бошқарувидаги “Газ-5327” русумли юк транспорт воситасининг ўнг ён томонига урилиб, ЙТҲ содир қилган.

Тўқнашув натижасида, “Газ-5327” русумли юк транспорт воситаси йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н. оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этганлар.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳурматли ҳайдовчилар, транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқармаслигингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз”, - дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
08:44 / 25.02.2025
2,4 гектар ерни 95 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
10:54 / 02.08.2024
Ургутда йўлдан ўтаётган 3 ёшли бола Cobalt уриб кетиши оқибатида вафот этди
22:17 / 29.07.2024
Самарқандда содир бўлган мудҳиш «авария»да уч киши ҳаётдан кўз юмди
16:23 / 29.07.2024