Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда қурилаётган кўп қаватли уйлар коронавирусга чалинган беморлар учун шифохоналарга мослаштирилади
Охирги маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 300га яқинлашган, 5 киши вафот этган.
Душанбе шаҳри раиси, Тожикистон президентининг ўғли Рустам Эмомали шаҳарда қурилаётган кўп қаватли уйларни коронавирусга чалинган беморлар учун шифохоналарга мослаштиришга буйруқ берди.
У куни кеча ташриф буюрган майдони 14,2 минг квадрат метрни ташкил этувчи олти қаватли уйда уч кун ичида 110та даволаш кабинети ва 24та иш кабинети жойлаштирилади. Шифохона 600 нафаргача беморни қабул қилади.
Рустам Эмомали шунингдек, бир ой ичида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган саккиз қаватли уйдаги ишларнинг бориши билан танишди. Умумий майдони 10,3 квадрат метр бўлган мазкур бинода 200та ўринга мўлжалланган шифохона жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 300га яқинлашган, 5 киши вафот этган.
4 май куни Тожикистонда биратўла 102 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганди.
5 май куни Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазири Насим Олимзода Хўжа ўз лавозимидан озод этилгани хабар қилинди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024