Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда яна бир вазир коронавирусга чалинди
Россия маданият вазири Ольга Любимова коронавирусга чалинди. У Россия ҳукумати аъзолари орасида коронавирусга чалинган 3-киши бўлди.
Бу ҳақда вазирнинг матбуот котиби Анна Усачёва хабар қилган.
“Маданият вазири Ольга Любимова масофадан ишламоқда. Унинг коронавирусга тестлари натижаси мусбат чиқди, у уйда қолиб, ишчи йиғилишларни видеоанжуман шаклида ўтказмоқда, учрашув ва музокараларда онлайн-форматда иштирок этмоқда. Унда касаллик енгил кўринишда ўтмоқда, шифохонага ётқизиш ҳақида гап кетмаяпти”, деб маълум қилган Усачёва.
Любимова Россия ҳукуматининг коронавирусга чалинган учинчи аъзоси бўлди. Биринчи бўлиб 30 апрелда вирусга чалинганини бош вазир Михаил Мишустин маълум қилганди. 1 майда эса коронавирус қурилиш вазири Владимир Якушевда аниқланган.
Бундан ташқари, таълим ва фан вазири Валерий Фальков ўзини изоляциялаш режимига ўтган. Маълум қилинишича, вазир унинг қўл остидагилардан бири коронавирусга чалингандан кейин масофадан ишлашга ўтган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025