Болтиқ давлатлари ўзаро чегараларни очишга келишиб олди
Болтиқ давлатлари - Латвия, Эстония ва Литва бош вазирлари Кришьянис Кариньш, Юри Ратас ва Саулюс Сквернелис коронавирус пандемияси сабабли ёпилган ўзаро ички чегараларни 15 майдан очишга келишиб олди.
Бу ҳақда Латвия бош вазири Кришьянис Кариньш маълум қилди.
“Бугун Литва ва Эстония бош вазирлари билан видеоалоқа вақтида чегараларни очишга келишиб олдик. Болтиқ давлатлари аҳолиси давлатлар орасида бемалол ҳаракатланишлари мумкин бўлади”, деб ёзган Кариньш твиттерда. Унинг таъкидлашича, бошқа давлатлардан келувчи фуқаролар 14 кун давомида ўзларини изоляциялашлари керак бўлади.
Европада ўз фуқаролари учун биринчи бўлиб чегараларини Чехия очди. Чехларга 24 апрелдан хорижга чиқишга рухсат берилган. Бироқ улар хориждан қайтгач, ўзларида коронавирус йўқлиги ҳақида тиббий маълумотнома тақдим қилишлари ёки 2 ҳафталик карантиндан ўтишлари керак бўлади.
Мавзуга оид
21:08 / 30.09.2024
Лукашенко ҳукуматининг беларусларга қарши жиноятлари тўғрисидаги материаллар ХЖС прокурорига юборилди
01:59 / 30.09.2024
Латвия президенти велосипеддан йиқилиб қўлини синдириб олди
09:30 / 24.09.2024
Литва билан Ўзбекистоннинг 200 нафар фуқаросини ишга жойлаштириш тўғрисида келишувга эришилди
13:50 / 23.09.2024