Ўзбекистон | 17:14 / 07.05.2020
31266
2 дақиқада ўқилади

Россияда коронавирус юқтирган ўзбекистонлик уйда қолишга мажбур. У ва оиласига ким ёрдам беради?

Қатъий карантин чоралари туфайли дунёнинг қатор давлатлари Covid-19 инфекцияси тарқалишини секинлаштиришга эришмоқда. Шу билан биргаликда, инфекция тарқалиши кундан кунга авж олаётган давлатлар ҳам бор.

Россия Федерациясида пандемия билан боғлиқ вазият ўта кескинлигича қолмоқда. Бу мамлакатда қаторасига беш кун давомида янги зарарланиш ҳолатлари сони 10 мингдан ошиқ бўлди ва бугунга келиб Россия жаҳон рейтингида Франция ва Германияни ортда қолдириб, 177 мингдан ортиқ ҳолат билан бешинчи ўринга кўтарилган.

Бу давлатда вирус юқтириб олганлар ичида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. 

Kun.uz Россияда коронавирус ташхиси қўйилган ўзбекистонлик беморлардан бири билан боғланди. Асли самарқандлик бўлган Одилбек 5 йил аввал турмуш ўртоғи билан бирга Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш учун борган. Унга бир неча кун аввал маҳаллий поликлиникалардан бирида ўтказилган текширувларда коронавирус ташхиси қўйилган. 

Одатда вирус юқтирган бемор тезда карантинга олиниб, шифохонага ётқизилади. Аммо Одилбекнинг айтишича, Россияда чет эл фуқароларига (меҳнат муҳожирлари) нисбатан муносабат бироз бошқача. Жумладан, ватандошимизга ҳам чет эл фуқаролари шифохонага қабул қилинмаслиги, уйга қайтиб, парацетамол таблеткасини кўпроқ истеъмол қилиши кераклиги айтилган.

Суҳбат давомида Одилбекнинг ёнида унинг турмуш ўртоғини ҳам бор эди. Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи ўзида ҳозирча вирус аломатларини сезмаган. Аммо шунчаки юз ниқоби билан вирусдан сақланиш имконсиз. 

Россиядаги ватандошимиз билан қилинган суҳбатни тўлиқ ҳолда юқоридаги видео орқали томоша қилиш мумкин.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид