Жамият | 20:04 / 07.05.2020
3210
2 дақиқада ўқилади

«Сардоба» сув омборидаги фавқулодда ҳолатдан сўнг 3200га яқин хонадоннинг электр таъминоти қайта тикланди

Фарғона, Наманган ва Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ходимлари тиклаш ишларига кўмаклашиш мақсадида барча зарурий техник воситалар билан Сирдарё вилоятига етиб келишган.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

“Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда “Сардоба” сув омборидаги авария ва унинг оқибатида электр энергияси таъминотида вужудга келган узилишлар, турли даражадаги техник авариявий ҳолатларни қайта тиклаш мақсадида туну кун тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Энергетика вазирлиги томонидан “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг “Оқ олтин тумани электр таъминоти корхонаси” ҳудудида тезкор штаб ташкил этилган.

Фарғона, Наманган ва Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ходимлари тиклаш ишларига кўмаклашиш мақсадида барча зарурий техник воситалар билан Сирдарё вилоятига етиб келишган.

Юқорида келтирилган акциядорлик жамиятларидан 214 нафар ходим ҳамда 40 дона махсус техника ёрдамида Оқолтин тумани ҳудудида 20та трансформатор, узунлиги 71,8 км бўлган электр узатиш тармоғи қайта тикланди. 

Шунингдек, Сардоба тумани ҳудудида “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ходимлари томонидан “Дўстлик” маҳалласини электр энергия билан таъминловчи “Янги ҳаёт” подстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Табассум” ҳаво тармоғида қуввати 160 кВА ва 250 кВАли трансформатор пунктлари ўрганилди. 

Натижада 3182 та аҳоли хонадони электр энергияси билан таъминланди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид