Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда шамол сабабли автомобил кўприги чайқала бошлади (видео)
Хитойлик ҳайдовчилар антиқа ҳодисага дуч келишди. Улар Чжуцзян дарёси устидан ўтган осма кўприк орқали ҳаракатланаётганларида у чайқала бошлаган.
Бу ҳақда Daily Star нашри хабар берди. Ушбу ҳодиса акс этган видеода кўприк тепага-пастга тебранаётгани, шу билан бирга, унда ҳаракатланиш давом этаётганини кўриш мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай тебранишлар кўприк бутлигига хавф солмайди, бироқ кўприк ҳар эҳтимолга қарши кўздан кечирилади.
“Охирги маълумотларга кўра, кўприк нормал ҳолатга қайтган. Бироқ у ҳайдовчилар учун хавфсиз эканига ишонч ҳосил қилиш мақсадида уни яна қатнов учун очишдан олдин текшириб кўришга қарор қилдик”, деб айтган муҳандис У Мин-юань. Унинг таъкидлашича, текширувни ўтказиш учун кўприкка мутахассислар жамоаси юборилган.
Мутахассислар бундай ҳодисани кучли шамол вақтида кўприк сиртида оғирлик бир текис тақсимланмагани ва кўприк остида уни чайқалишга олиб келган “уюрма” ҳосил бўлгани билан тушунтиришган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025