Спорт | 18:48 / 08.05.2020
3693
1 дақиқада ўқилади

Хоккей бўйича жаҳон чемпиони томошабинларнинг овоз беришлари орқали аниқланади

Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) бекор қилинган жаҳон чемпионати ўрнига интерактив мусобақа ўтказади.

Фото: Shutterstock

Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.

Виртуал мусобақа учрашувлари жадвали Швейцарияда 8 майдан 24 майгача ўтказилиши керак бўлган жаҳон биринчилиги календари билан тўлиқ мос тушади. 

Ҳар бир учрашув ғолиби федерациянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ишқибозларнинг овоз беришлари асосида аниқланади. Ўйин ғолибини икки соат давомида танлаш мумкин бўлади.

Хоккей бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши 21 март куни коронавирус сабабли бекор қилинганди.  

Хоккей бўйича жаҳон чемпионати 1920 йилдан буён ўтказиб келинади, Финляндия терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид