Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: Россияда қаторасига 7 кун давомида 10 000дан ортиқ янги ҳолат аниқланди
Россияда кетма-кет еттинчи кун давомида коронавирус билан касалланишнинг янги ҳолатлари сони 10 мингдан ошди.
Сўнгги бир кун ичида Россияда 84 минтақада 10 817та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати аниқланди ва 104 киши вафот этди. Бу ҳақда Москва шаҳрининг касалликка қарши кураш бўйича тезкор бошқармаси Telegram каналида хабар берди. Бир кунда 5308 киши тўлиқ соғайди.
Москвада 5667 та янги юқтириш ҳолати, Москва областида эса 1075 та ҳолат қайд этилди. Санкт-Петербургда 425 та ҳолат аниқланди. Нижний Новгород (294), Свердловск (121) ва Волгоград (102) областлари, шунингдек, Красноярск ўлкасида (106) юздан ортиқ янги бемор рўйхатга олинди.
Россияда касалланиш ҳолатлари сони кетма-кет еттинчи кун давомида 10 000 кишидан ошмоқда. Пайшанба куни рекорд ўрнатилди - 11 231 кишида коронавирус тасдиқланди. Умуман олганда, Россияда 85 минтақада 198 676 та коронавирус ҳолати аниқланди, 1827 ўлим ва 31 916та соғайиш ҳолати қайд этилди.
Ўзини ўзи яккалаш режими 31 майга қадар узайтирилган Москвада касалланганларнинг сони 10 4189га етди. Шу билан бирга, пайшанба куни шаҳар мэри Сергей Собянин инфекцияни юқтириб олганларнинг реал сони 300 000 атрофида бўлиши мумкинлигини таъкидлади. 12 майдан бошлаб Москвада вирус туфайли жорий этилган чекловларни енгиллаштиришнинг биринчи босқичи бошланади - саноат ва қурилиш корхоналари ўз ишини қайта тиклайди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025