Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2336тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 11 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 9 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2336 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда коронавирусдан тузалаётганлар сони янги касалланиш ҳолатларидан кўп бўлмоқда.
8 май куни 27та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 119 бемор тузалди - бу кунлик тузалишлар сони бўйича энг юқори натижа бўлди.
Шу вақтгача беморларнинг 1775 нафари тузалган, 10 киши вафот этган, айни вақтда 551 киши шифохоналарда қолмоқда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021