Жаҳон | 11:51 / 10.05.2020
7947
1 дақиқада ўқилади

Москвада коронавирусдан бир кун ичида 58 киши вафот этди

Москвада коронавирус қурбонлари сони бир кун ичида 58 нафарга кўпайиб, 1068 нафарни ташкил қилмоқда. 

Фото: Алексей Майшев / РИА Новости

Бу ҳақда Россия пойтахтининг соғлиқни сақлаш департаменти тезкор штаби маълум қилди. Таъкидланишича, охирги сутка ичида Москвада шифохоналардан рекорд сондаги бемор – 2520 киши соғайиб чиққан. Россия пойтахтида 7 май куни энг кўп касалланиш ҳолати қайд этилиб, янги касалланиш ҳолатлари 6703 тани ташкил қилган.

Россия бўйича касалланганлар сони 198,6 мингдан ошиб, улардан 31,9 минги соғайиб кетган. Вафот этганлар умумий сони 1827 нафарни ташкил қилмоқда. 

Россия айни вақтда касалланиш ҳолатлари сони бўйича дунёда 5-ўринда турибди. Ундан аввалги ўринларни АҚШ (1,347 млдан кўпроқ касалланиш ҳолати), Испания (262,7 минг), Италия (218,2 минг) ва Британия  (215,2 минг) эгалламоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид