Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони мингдан ошди
Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони мингдан ошди. Айни вақтда беморлар сони 1002 нафарни ташкил қилмоқда.

Фото: 24.kg
Бу ҳақда республиканинг коронавирусга қарши курашиш бўйича штабида маълум қилинди.
Мамлакатда 10 май ҳолатига кўра, 71 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Беморлардан 55 нафари яқинда Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан қайтган 55 қирғизистонлик.
Янги касалланиш ҳолатларидан кейин республикада вирусга чалинганларнинг умумий сони 1002 нафарга етди. Вирусдан вафот этганлар 12 кишини ташкил қилмоқда. 675 нафар бемор шифо топиб кетган.
Қирғизистонда коронавирус эпидемияси сабабли фавқулодда вазият амал қилмоқда.
Мавзуга оид

07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

20:07 / 20.05.2025