Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 20 нафарга етди

Фото: Asia-Plus
Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 90 нафарга кўпайди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб Азия-Плюс нашри хабар берган.
Шу тариқа мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 612 нафарга етди. Охирги маълумотларга кўра, яна 6 киши коронавирус сабаб вафот этган ва мамлакатда умумий ўлимлар сони 20 нафарга етган.
Коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Тожикистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида иккинчи ўринда бормоқда. Worldometers маълумотига кўра, минтақадаги энг кўп ўлим ҳолати Қозоғистонда (31 нафар) қайд этилган. Тожикистонда 20 киши, Қирғизистонда 12 киши ва Ўзбекистонда 10 киши коронавирус қурбонига айланган бўлса, Туркманистонда расман коронавирус аниқланмаган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Тожикистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам сифатида тиббий контейнерлар ва шифокорлар гуруҳини юборганди.
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади

17:13 / 29.11.2024