Жаҳон | 15:20 / 11.05.2020
6822
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда коронавирус сабабли киритилган фавқулодда ҳолат режими форс-мажор деб тан олинади

Аввалроқ Қозоғистонда коронавирус тарқалиши сабабли 16 мартда жорий этилган фавқулодда ҳолат режими 11 майгача узайтирилганди.

Фото: sko.gov.kz

Қозоғистонда коронавирус сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режими бизнес учун форс-мажор ҳолати деб тан олинади. Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.

У фавқулодда ҳолат бўйича давлат комиссияси йиғилишида якка тадбиркорлар ва кичик бизнес вакилларининг судга мурожаатлари вақтида фавқулодда ҳолат форс-мажор деб тан олиниши кераклигини таъкидлади.

Тўқаев шунингдек, Қозоғистонда юридик шахслар ва якка тадбиркорларга нисбатан банкротлик жараёнларини қўзғатиш 2020 йилнинг 1 октябригача тўхтатиб турилишини айтди.

Аввалроқ Қозоғистонда коронавирус тарқалиши сабабли 16 мартда жорий этилган фавқулодда ҳолат режими 11 майгача узайтирилганди.

Охирги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 5100дан ошган, 31 киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид