Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ака-укага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар фирибгарликда гумонланмоқда
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 6 май куни Қ.А. укаси Қ.Д. билан тил бириктириб, таниши У.М.га Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани Янгиҳаёт кўчасида жойлашган 15 сотих ер майдонини номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, улар У.М.дан 1100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025