Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари пандемия оқибатларини бартараф этишда ҳаракатларни бирлаштириш долзарблигини таъкидлади
Мажлис ишида Арманистон, Беларус, Молдова, Озарбойжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда МДҲ ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этдилар.
Бугун, 12 май куни Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан биринчи марта видеоконференцалоқа режимида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислик қилди.

Мажлис ишида Арманистон, Беларус, Молдова, Озарбойжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда МДҲ ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этдилар.
“Мажлис иштирокчилари фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини табрикладилар. Ҳамдўстлик давлатлари халқларининг фашизмга қарши курашдаги метиндек бардоши ва мислсиз иродаси эътироф этилди. Уруш ва фронт орти фахрийларига самимий ғамхўрлик қилиш, юртимизда тинчлик учун ўз жонини берганларнинг хотирасини абадий сақлаш зарурлиги таъкидланди.

Ҳамдўстлик ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари халқаро кун тартибининг ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, халқаро ва минтақавий ишларда ташкилот роли ва ўрнининг ҳолати, уни кучайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар, шунингдек қатор ташкилий масалаларни муҳокама қилдилар”, дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, томонлар карантин чекловлари шароитида савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги барча мавжуд ва йўлга қўйилган ҳамкорлик механизмларини сақлаб қолишнинг ҳамда МДҲ эркин савдо ҳудудининг тўлақонли ишлашини таъминлашнинг муҳимлигини қайд этдилар.
Делегациялар раҳбарлари коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишда Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш долзарблигини таъкидладилар.
Ташқи сиёсат идоралари ўртасида МДҲ давлатлари ҳудудида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш жабҳасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда инвестиция, транспорт, инновация, маданият, спорт ва ёшлар сиёсати соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчилар МДҲ ТИВКнинг кейинги мажлисини октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон томони таклифини қўллаб-қувватладилар.

Мажлис якунларига кўра ҳамкорликнинг турли йўналишларида 11 та ҳужжат имзоланди, кун тартибининг барча масалалари бўйича ўзаро келишилган қарорлар қабул қилинди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
19:06 / 05.03.2025
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади
17:38 / 25.12.2024