Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Сардобадаги тўғон ўпирилишидан олдинги ва кейинги ҳолат тасвирланган фотосуратларни эълон қилди
Сардоба сув омбори тўғонининг ғарбий девори жорий йилнинг 1 май куни ўпирилди. Landsat 8’даги Оператив ер усти сканери (OLI) ёрдамида 2020 йил 8 май куни олинган суратлар сув оқими Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг айнан қаерида тўпланганини кўрсатди. NASA таққослаш учун 22 апрель куни, яъни тўғон ўпирилишидан олдин худди шу ҳудуддан олинган фотосуратни ҳам эълон қилди.
Сирдарё вилоятида жойлашган сув омборининг қурилиши 2017 йилда якунланди. У минтақадаги суғориш ишлари учун 920 миллион куб метрдан ортиқ сув сиғимига мўлжалланганди.
8 май кунги фотосуратда тўғон ўпирилган жой, шунингдек, қисман бўшаб қолган сув омборини кўриш мумкин. Сунъий йўлдош орқали тасвир олинган пайтда сув вайрон бўлган тўғон қисмидан ўтмаётганини, лекин кучли сув оқимлари атрофдаги ҳудуднинг айнан қаерида тўпланганини кўриш мумкин. Сувнинг бир қисми каналлар бўйлаб тўғоннинг шимолидан ўтиб кетган, сўнг шарқ томонга оқиб ўтган.
Аммо сувнинг ҳаммаси ҳам каналлардан оқиб кетмаган. Шеффилд университети ходими Дэвид Петлининг ўз блогида ёзишича, сув чиққанида ўз йўлидаги дала ва қишлоқларга зарар етказиб, жуда катта майдонни эгаллаган. Суратларда ўсимликлар ва сув тошқини ўртасидаги фарқ айниқса рангларда яққол кўринади.
Омборнинг шимолидан оқиб ўтган сув охир-оқибат Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини қамраб олган катта ҳудудда бирлашди. Фазодан олинган иккинчи батафсил тасвир Ўзбекистонда бирлашган сувнинг жанубий қисмини кўрсатади.
Аввал хабар қилинганидек, ҳар икки мамлакатнинг қишлоқларидан ўн минглаб аҳоли эвакуация қилинди. Сув тошқини туфайли уйларни сув босди ва қишлоқ хўжалигидаги муҳим инфратузилма вайрон бўлди.
Мавзуга оид
17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
01:03 / 08.05.2025
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин
23:59 / 03.05.2025
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
23:01 / 22.04.2025