Жаҳон | 07:55 / 14.05.2020
9838
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда коронавирусга чалинишлар ва ундан ўлимлар сони бўйича навбатдаги антирекорд қайд қилинди 

Бразилияда бир кун ичида коронавирусга чалинишлар ва ундан ўлимлар сони бўйича навбатдаги антирекорд қайд қилинди. 

Фото: Reuters

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда сўнгги кун ичида 11385 киши коронавирусга чалинган, 749 киши ундан вафот этган.  

Бразилияда коронавирусга чалинганлар умумий сони 190 мингдан ошиб кетди, ундан вафот этганлар 13240 нафарни ташкил қилмоқда. 78 мингдан кўпроқ одам касалликдан соғайиб кетган. 

Яна 2050 та ўлим ҳолати текширилмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид