Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда бир ойдан кўпроқ вақт ичида энг кўп коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди
Эронда сўнгги кунда 2,1 мингтадан кўпроқ коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Таъкидланишича, бу мамлакатда 7 апрелдан бери бир кун ичида қайд қилинган энг катта кўрсаткич ҳисобланади.

Фото: Reuters
Шунингдек, 48 та янги ўлим ҳолати қайд этилган.
Айни вақтда Эронда коронавирусга чалинганлар сони 116,6 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сонининг кескин ортиши бир қатор чекловларнинг енгиллаштирилиши ортида юз берган. Жумладан, ҳукумат масжидлар очилишига рухсат берган, 16 майдан мактаблар очилиши кутилмоқда.
Эрон Яқин Шарқда коронавирус пандемиясидан энг кўп жабр кўрган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Пандемия бошидан бери мамлакатда коронавирусдан 6902 киши вафот этган.
Дастлаб Эрон ҳукумати аҳолини изоляциялаш бўйича қатъий чоралар кўришни истамаган, бироқ коронавирус тарқалиши кескин авж олиб кетгандан кейин бу стратегиясини ўзгартиришга мажбур бўлган.
Мавзуга оид

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

20:49 / 15.05.2025